"Реал" сафига ёзда келиб қўшилиши кутилаётган Эндрик кеча Либертадорес кубоги доирасидаги "Индепендьенте"га қарши ўйинда жароҳат олганди.
The Athletic хабарига кўра, 17 ёшли футболчининг жароҳати жиддий эмас. У икки ҳафтани ўтказиб юборади ва Копа Америкага тайёр бўлади.
Бразилиялик иқтидорли форвард турнирдан сўнг "Реал" сафига келиб қўшилади.