Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-1 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

«Металлург» - «Пахтакор». Преьвю

Баҳо:
+ | -

29 март, жума куни "Пахтакор" олий лиганинг тўртинчи турида "Металлург" меҳмони бўлади. Бекободликлар ҳозирча 3 учрашувда 7 очко тўплаб, ўз дарвозаларидан тўп ўтказиб юборишмади. Фарғонада "Нефтчи"ни 1:0 ҳисобида доғда қолдириб қайтишгани ҳам Рустам Мирсодиқов шогирдларининг жорий мавсумни кўтаринки кайфиятда ўтказаётганини исботлайди. Ҳар икки жамоа таркибида муҳим ўйин олдидан йўқотишлар мавжуд эмас. Мурод Исмоилов бошчилигидаги "шерлар" 21 март санасидан буён ушбу баҳсга жиддий тайёргарлик кўришмоқда.

Ҳозирга қадар олий лигада клублар 30 бор тўқнаш келишган. 24 учрашувда "Пахтакор", 2 беллашувда "Металлург" зафар қучган. 4 баҳс дуранг билан тугаган. Футболчиларимиз 82 бор рақиб дарвозасига гол уриб, 18 тўп ўтказиб юборганлар. Ўзаро ўйинларда яққол устунлик жамоамиз тарафида эканлигини кўриш мумкин. Ўтган йилги беллашувларда "Пахтакор" Тошкентда 5:0, Бекободда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

Ёшлар таркиблари 28 март куни Анатолий Анохин номли стадионда соат 15:00да ўйинларини бошлашади. Асосий таркиблар эса 29 март, жума куни "Металлург"нинг ўтган йили ишга туширилган янги стадионида соат 16:00да учрашувни бошлаб беришади. "Пахтакор"нинг асосий таркиби баҳсда оқ рангли либосларда майдонга тушади.

«Металлург» (Бекобод) – «Пахтакор» (Тошкент)
Ҳакамлар: С.Зайлобиддинов (Фарғона), О.Абдувосилов (Тошкент), О.Дачев (Тошкент), А.Рубаков (Тошкент).
Назоратчи: Г.Имомов (Тошкент).  

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 11:31, 28.03.2013.
Ўқилди: 3154 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [10264]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5795]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [4174]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2486]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1869]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1862]

Ким фаворит? Суперкомпьютер 2025/26 йилги мавсумда Чемпионлар Лигаси ғолибини тахмин қилди [1735]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1534]

Transfermarkt: "ПСЖ" президенти Ямал билан Лондонда кўришди [1430]

"Реал"нинг "Бавария"га қарши қайдномаси маълум [1268]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик