“Аталанта” ҳужумчиси Адемола Лукман Европа лигаси финалида “Байер” устидан қозонилган ғалаба (3:0) ҳақида фикр билдирди. Ҳужумчи баҳсда хет-трик қайд этди.
“Ҳаётимдаги энг яхши оқшомлардан бири. Ажойиб жамоавий ўйин, биз буни уддаладик! Бошқа айтадиган кўп нарса йўқ, лекин ҳа, бу ажойиб. Бизга учинчи мартада илк бор омад кулиб боқди, дейишимиз мумкин, чунки бу бизнинг жорий мавсумдаги учинчи финалдаги илк ғалабамиз. Мен ғалаба қозонганимиздан хурсандман ва бундан бахтиёрман. Биз байрам қилишимиз керак, чунки биз бугун оқшом тарихни яратдик”, - дея Лукман сўзларини келтиради TNT Sports.