"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг ўтган йилги Англия кубоги финалини эслади.
Манчестернинг икки гранди Англия кубоги ҳал қилувчи баҳсида яна майдонга тушишади. Бир йил аввал Хосеп Гвардиола шогирдлари финалда Илкай Гюндоганнинг дубли эвазига 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди.
"Ўтмишни ўзгартириб бўлмайди, аммо ўша учрашувни таҳлил қилиб, биз рақибдан устун эканлигимизга амин бўлдик. Биздаги маълумотларга кўра, биз "Манчестер Сити"дан тўпга эгалик қилишдан ташқари деярли ҳамма нарсада устун келдик. Яратилган имкониятлар, аниқ зарбалар, кутилган голлар - буларнинг барчасида биз ўша ўйинда яхшироқ эдик”, деди Тен Хаг матбуот анжуманида.