"Атлетико Мадрид"нинг 28 ёшли ҳимоячиси Марио Эрмосо "Наполи"га ўтишга яқин турибди.
Хабарларга кўра, неаполликлар шу ёзда шартномаси тугайдиган испаниялик учун курашда рақибларидан олдинда. Эрмосо тўрт йиллик шартномани хоҳлайди, аммо "Наполи" фақат 2027 йилгача келишув таклиф қилмоқда. Шунга қарамай, ҳужжатлар деярли келишилган деб ишонилмоқда.
Жорий мавсумда Эрмосо барча мусобақаларда 46 та учрашувда иштирок этиб, иккита гол ва иккита голли узатмага муаллифлик қилди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 25 миллион еврони ташкил қилади.