"Реал" бош мураббийи Жозе Моуриньо "Галатасарой"га қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биз бу ўйинга жиддий тайёргарлик кўрдик. Биз "Галатасарой"ни қаттиқ ҳурмат қиламиз. Бу кучли ҳужум чизиғига эга бўлган ажойиб жамоа эканини билардик. Лекин бугун биз ҳимояда ишончли ўйнадик. Ҳужумдан кўра яхши ҳимояландик. Янада кўпроқ гол уришимиз мумкин эди, аммо иккинчи бўлимда ҳужумчилар вазиятлардан фойдалана олишмади. Биз рақибни яхши ўрганимиз учун ҳимояда яхши ўйнадик.
Жавоб ўйинида битта гол ура олсак, "Галатасарой" 5та гол уриши керак бўлади. Футболда эса баъзан ақлбовар қилмас ишлар ҳам бўлиб туради. Мени ҳеч нарса ҳайрон қолдирмай қўйган. Истанбулда ўйнаш осон эмас. Шунингдек, рақиб ҳам бизга қарши жон-жаҳди билан курашади. Биз жавоб ўйинига жиддий тайёргарлик кўришимиз лозим, шунда нохушликнинг олдини олган бўламиз.
Дидье Дрогба ва Уэсли Снейдер билан ўйиндан кейин гаплашдим. Улар менинг оилам. Ўйин пайтида улар билан бир оила эмасдирмиз, аммо улар менинг оилам", мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтирди УЕФА расмий сайти.