Ҳимоячи Ваня Дркушич ёзги трансфер ойнасида "Сочи"ни тарк этиб, топ-чемпионатга ўтиши мумкин.
24 ёшли словениялик футболчига "Севилья" қизиқиш билдирмоқда. Испания клуби аллақачон Дркушич бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Кўринишидан, Дркушич Европа чемпионатидаги ўйинлари орқали "Севилья"ни эътиборни тортди. Турнирда ҳимоячи барча тўртта ўйинни асосий таркибда ўтказди.
Хабарингиз бор, Словения терма жамоаси 1/8 финал босқичида Португалияга пенальтилар сериясида мағлуб бўлган эди. Ваня Дркушич 2022 йил бошидан буён "Сочи" сафида ўйнаб келмоқда. Transfermarkt портали 24 ёшли футболчини 2,8 миллион еврога баҳоламоқда.