Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

ЕЧЛ. Ўзаро ўйинларда устунлик «Бавария» ва «Реал» томонда

Баҳо:
+ | -

Европа Чемпионлар Лигасининг ярим финал баҳсларига ҳам қуръа ташланди. Бу босқичда бир-бирларига жуда мос рақиблар рўбарў келди, десам адашмаган бўламан. Чунки шу вақтгача испан жамоалари ҳам, немис жамоалари ҳам етарли куч-кудратга ва салохиятга эга бўлиб келишмоқда.

Бу раундгача «Бавария» ҳам, «Барселона» ҳам бир канча кучли рақибларни маглуб этиб келишди. Энди улар ярим финал остонасида туришибди. Мен бу ярим финал баҳсларида ичида «Бавария» - «Барселона» баҳсига кўпроқ эътибор қаратмоқчиман. Чунки бу клублар ҳозирги вақтда дунё топ клублари ҳисобланишади. Улар кўрсатаётган ўйинлар барчанинг дилини қувнатади. «Барселона» олдинги даврга қараганда ҳозирги пайтдаги ўйин услуби, тезкорлик даражаси пасайган бўлиши мумкин, лекин таркибида Мессидек жаҳон юлдузи бор экан, ҳамиша хавфли рақиб бўлиб Қолаверади.

Мен гапни кўп айлантирмасдан, уларнинг ўзаро ўйинлар статистикасига эътиборингизни қаратмоқчиман. Бу статистикага назар ташлайдиган бўлсак, «Бавария» «Барселона»дан устунлигини кўришимиз мумкин. Еврокубоклардаги баҳсларда мюнхенликларнинг кўллари баланд келмоқда.
1996 йил 2 апрель. УЕФА кубоги. Ярим финал. Мюнхен. «Бавария» - «Барселона» 2-2.
УЕФА кубоги ярим финалининг дастлабки баҳсда мюнхенликлар ҳар қанча ҳаракат килишмасин ғалабани ушлаб колишолмаган. Витечек ва Шоллнинг голларига Оскар ва Хаджи жавоб қайтаришди.

1996 йил 16 апрель. УЕФА кубоги, ярим финал. Барселона. «Барселона» - «Бавария» 1-2.
Драматик тарзда кечган жавоб учрашувида мюнхенликлар ғалабани ўзлари томонга оғдириб олишган. Дастлаб Де Ла Пеня ҳисобни очган бўлишига қарамасдан, «Бавария» икки тўп йўллаб, финал йўлланмасини кўлга киритишган. Голларни Баббел ва Витечек киритишган.

1998 йил 21 октябрь, ЕЧЛ гуруҳ босқичи. «Бавария» - «Барселона» 1-0 (Эффенберг)
1998 йил 4 ноябрь. ЕЧЛ гуруҳ босқичи. «Барселона» - «Бавария» 1-2 (Жеованни – Циклер, Салиҳамижич)
Гуруҳ босқичидаги баҳсларда «Бавария» икки бор кучли рақибини мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди. Иккала баҳсда ҳам «Бавария»нинг кўли баланд келди.

2009 йил 8 апрель. ЕЧЛ чорак финал. Барселона. «Барселона» - «Бавария» 4-0.
Чемпионлар Лигаси чорак финал баҳсларнинг дастлабки учрашувидаёк «Барселона» ярим финал йўлланмасини нақд килиб кўйди. Мессининг дубли, Это’О ва Анрининг голлари «Барселона»нинг кейинги баҳсда хотиржам тўп суришларини таъминлади.

2009 йил 14 апрель. ЕЧЛ чорак финал. Мюнхен. «Бавария» - «Барселона» 1-1.
Кераксиз бўлиб қолган учрашувда томонлар муроса йўлини танлашган. Риберининг голига Кейта жавоб қайтарган.

Кўриб турибсизки ўзаро баҳсларда «Бавария» устунликка эга бўлиб турибди. Тўғри, бу статистика. Энди барчаси майдонда ҳал этилади.

Имкониятлар 50-50.

«Реал» ва «Боруссия» Дортмунд жамоалари ҳам бир-бирларига бегона эмаслар. Улар ҳам шу вақтгача Чемпионлар Лигаси баҳсларида бир-бирларига бир неча марта рўбарў келишган. Бу баҳсларда оз бўлса ҳам устунлик «Реал» томонда.

1998 йил 1 апрел. ЕЧЛ ярим финал. Мадрид. «Реал» - «Боруссия» 2-0 (Морьентес, Карамбё)
1998 йил 15 апрель. ЕЧЛ ярим финал. Дортмунд. «Боруссия»-«Реал» 0-0
2003 йил 19 феврал. ЕЧЛ гуруҳ босқичи. Мадрид. «Реал»-«Боруссия» 2-1 (Рауль, Роналдо - Коллер)
2003 йил 25 февраль. ЕЧЛ гуруҳ босқичи. Дортмунд. «Боруссия»-«Реал» 1-1 (Коллер - Портильо)
2012 йил 24 октябрь. ЕЧЛ гуруҳ босқичи. Дортмунд. «Боруссия»-«Реал» 2-1 (Левандовски, Шмелцер - Роналду)
2012 йил 6 ноябрь. ЕЧЛ гуруҳ босқичи. Мадрид. «Реал»-«Боруссия» 2-2 (Пепе, Ўзил – Ройс, Арбелоа автогол )

Имкониятлар 55-45

Бу баҳсда «Реал»нинг имкониятини юқорироқ бахолайман. Чунки ҳозирги пайтда мадридликлар ҳар жабҳада устунликларини намойиш этишмоқда. Бу менинг шахсий фикрим. Хулоса эса ўзингиздан.

Комилжон Икромов
Андижон Давлат Тиббиёт Институти 2-курс талабаси.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:17, 17.04.2013.
Ўқилди: 12224 марта.
Фикрлар: 60 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.