Илкай Гюндоган "Барселона"ни тарк этиш ниятида эмас. Футболчининг атрофидагилар спорт директор Декуга унинг режалари ҳақида маълумот беришди, деб ёзади Mundo Deportivo.
"Барселона" Гюндоганни сотишни кўриб чиқмоқда, бироқ немиснинг агенти, раҳбариятга ҳеч қандай таклифга қулоқ солмасликларини айтди. Илкайга шаҳар ёқади ва "Барселона" клуби билан муваффақиятга эришмоқчи.
Гюндоганга Саудия Арабистони ва Қатар клублари, хусусан, "Ас-Садд" клуби қизиқиш билдираётгани аввалроқ хабар қилинганди.
Бундан ташқари, Жозе Моурино бошчилигидаги “Фенербахче” ярим ҳимоячи билан шартнома имзолаш истагини билдирган.