"Наполи" ҳужумчиси Виктор Осимхен ҳамон ўзининг "ПСЖ"га ўтишини кутмоқда, дея хабар бермоқда журналист Николо Скира.
Нигериялик футболчи аллақачон Париж клуби билан 2029 йилгача мўлжалланган шартнома шартлари бўйича принципиал келишувга эга. У "Ал-Ҳилол" ва "Ал-Аҳли"нинг таклифларини рад этишга муваффақ бўлди, чунки у Европада қолишни хоҳлайди.
"Арсенал" ҳам вазиятни кузатиб бормоқда, бироқ футболчи лондонликларнинг бозордаги асосий мақсади эмас.
Эслатиб ўтамиз, бир неча ҳафта олдин Франциянинг амалдаги чемпиони ҳужумчининг товон пулини тўламоқчи эмаслиги ва шартномага Ли Канг Инни ҳам қўшишни истамагани учун “Наполи” ва “ПСЖ” ўртасидаги музокаралар давом этмаётгани ҳақида хабар берилганди.
Ўтган мавсумда Виктор 32 ўйинда 17 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.