Аргентина президенти Хавьер Милей футболчи Лионель Мессининг Испаниядаги саройига атроф-муҳит фаолларининг ҳужуми ҳақида гапирди.
«Мен бу қўрқоқ ва ақлдан озган ҳаракатлар учун Месси оиласи билан бирдамлигимни билдираман ва Испания ҳукуматидан Аргентина фуқаролари хавфсизлигини таъминлашни сўрайман», - деб ёзади Милей.
Аввалроқ, "Futuro Vegital" ташкилоти фаоллари Мессининг уйи фасадига бўёқ сепишди ва бу футболчи 11 миллион евро эвазига сотиб олган ноқонуний бино эканлигини айтишди.