Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Холанд: "Бу жуда яхши бошланиш"

Баҳо:
+ | -

Эрлинг Холанд "Челси" устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

АПЛнинг янги мавсумидаги илк учрашувда “Манчестер Сити” 2:0 ҳисобида зафар қучди. Учрашувнинг 18-дақиқасида Холанд ҳисобни очди.

"Уч очко - ажойиб бошланиш. Дастлабки ўйинларда ҳар доим қийин бўлади – мавсумолди тайёргарликни қандай кўрганингиз муҳим эмас. Мавсумга узоқ тайёргарлик кўрдим, лекин ўзимни мукаммал ҳис қилмаяпман, энг яхши формамда эмасман. Бу ғалабани қўлга киритиш жуда ёқимли.

Мен нима қилишни аниқ билардим, менимча, бу жуда яхши гол эди. Эсимда, ўтган йили дарвозабон менинг зарбамдан кейин ажойиб сейв қилган ва бу мени узоқ вақт безовта қилганди.

Энг яхши ўйинчилар энг оддий нарсаларда ҳам яхши бўлишади. Ўнг оёқ билан тепинг ва чап билан узатинг. Бу муҳим. Пеп менга буни доим айтади. Мен ўйинда кўпроқ иштирок этишни хоҳлайман - Гвардиола мендан шуни талаб қилмоқда. Аммо бугунги каби ўйинларда буни қилишим керакми? Бу миллион долларлик савол. Мен кўпроқ голли узатмага эга бўлишни ва яхши футболчи бўлишни хоҳлайман" - деди “Манчестер Сити” ҳужумчиси Sky Sports нашрига.

Киритилди: 23:17, 18.08.2024.
Ўқилди: 1526 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6668]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2631]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2508]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2160]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2156]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [2110]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2045]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1967]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [1822]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1701]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик