Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳимоячиси Хосе Мария Хименес Чемпионлар лигасининг умумий босқич 1-турида “Лейпциг” устидан қозонилган ғалаба (2:1) ҳақида фикр билдирди.
“Биз ҳимоядаги хато билан ўйинни бошладик. Уларнинг яхши қарши ҳужумга қодирлигини билардик ва айнан қарши ҳужумда гол уришга муваффақ бўлишди. Аммо жамоа курашни ва ишонишни тўхтатмади", - дея Хименеснинг сўзларидан иқтибос келтиради УЕФА матбуот хизмати.