Кириш Регистрация
07/12 00:45 Верона 3-1 Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе 2-0 Лечче
07/12 18:00 Эльче 3-0 Жирона
07/12 19:00 Брайтон 1-1 Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри 1-0 Рома
07/12 20:15 Валенсия 1-1 Севилья
07/12 21:30 Фулхэм 1-2 Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио 1-1 Болонья
07/12 22:30 Эспаньол 1-0 Райо Вальекано
08/12 00:45 Наполи 2-1 Ювентус
08/12 01:00 Реал Мадрид 0-2 Сельта
08/12 19:00 Пиза - Парма
08/12 22:00 Удинезе - Женоа
09/12 00:45 Торино - Милан
09/12 01:00 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
09/12 01:00 Осасуна - Леванте

Ван Нистелрой: "Аморимнинг келишини интиқлик билан кутяпман"

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" вақтинчалик бош мураббийи Руд ван Нистелрой жамоанинг янги бош мураббийи Рубен Аморим билан яқиндан танишишни интиқлик билан кутаётганини айтди. Португалиялик мутахассис клуб сафига 11 ноябр куни келиб қўшилади.

"Мен у билан яқинроқ танишишни интиқлик билан кутяпман. У ўзини ёш, истеъдодли мураббий сифатида кўрсатди, у узоқ вақт давомида Португалияда муваффақият қозонди. Шундай экан, айтганимдек, клубнинг олдинга силжишига ёрдам беришда давом этишни интиқлик билан кутаман – бу менинг асосий мақсадим.

Мен у билан гаплашмадим ва ҳозирча бундай қилиш ниятим ҳам йўқ. Мен пайшанба ва якшанба кунги ўйинларга тайёргарлик кўриш учун ўз ишимни қиляпман ва шу орада янги бош мураббий билан мулоқотда вазият қандай ривожланишини кутяпман", - деди ван Нистелрой.

Нидерландиялик мураббий АПЛнинг 10-тури доирасидаги “Челси” билан уйиндаги дурангдан ҳам хафсаласи пир бўлганини айтди.

"Биз иккинчи голни ура олмадик ва мавжуд имкониятлардан фойдалана олмаганимиз учун бироз ҳафсаламиз пир бўлди. Бу туйғу нафақат шахсан менда, балки кийиниш хонасида ҳам пайдо бўлган.

Охирги ўйинларда имкониятларимизни ўзгартира олмаганимиз учун бир неча очко йўқотдик. Мавсум давомида кўп нарса яратганимиз яхши.

Шу маънода, мен унчалик ташвишланмайман. Қачонки, футболчилар ўйинга киришиб, натижага эриша бошласа ва ўзига ишонч пайдо бўлса, ўшанда мақсадлар келади", - деди ван Нистелрой.

 

Киритилди: 14:56, 05.11.2024.
Ўқилди: 1026 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.