"Челси" ва Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Коул Палмер АПЛнинг 11-турида "Арсенал"га қарши кечган дербида (1:1) жароҳат олди.
22 ёшли ярим ҳимоячи ўйин охирида оёғидан зарба қабул қилди ва ижтимоий тармоқларда футболчининг "Стемфорд Бриж"дан оқсоқланиб чиқиб кетгани акс этган видео пайдо бўлди.
Палмер жорий мавсумда Премьер-лиганинг 11 та учрашувида 7 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.
Ноябрь ойида Англия терма жамоаси Миллатлар лигасида иккита ўйин ўтказади.