"Ливерпул"нинг собиқ футболчиси Райан Бабель ярим ҳимоячи Поль Погбанинг келажаги ҳақида фикр билдирди.
Франциялик футболчининг антидопинг қоидаларини бузгани учун дисквалификация муддати март ойида тугайди.
"Ўйлайманки, Погба Премьер-лига клуби учун яхши вариант бўларди. Савол унинг қайси жамоага ўтишида бўлиб қолмоқда.
Менимча, Погба "Фулхэм"да ўйнаса бўлади, бу ерда босим "Манчестер Юнайтед"дагидек юқори эмас", - дея Бабелнинг сўзларини келтиради Instant Casino.