Англиянинг "Испвич" клуби ҳужумчиси Лиам Делап Италия чемпионатига ўтиши мумкин.
The Mirror нашри хабарига кўра, 21 ёшли футболчига Туриннинг "Ювентус" клуби қизиқиш билдирмоқда. Италия грандлари Делапни сербиялик Душан Влаховичнинг ўрнига потенциал футболчи сифатида кўрмоқда.
"Кекса сеньора" сафидагилар янги меҳнат шартномаси имзоланганига қарамай, форварднинг жамоада узоқ муддат қолишига ишончлари комил эмас. Лиам учун курашда “Ювентус”нинг рақиблари “Манчестер Юнайтед” ва Лондоннинг “Челси” клублари ҳисобланади.
Жорий мавсумда Делап 14 та ўйин ўтказиб, 6 та гол ва битта голли узатмани амалга оширди. Унинг трансфер нархи 15 миллион евро.