Мюнхеннинг “Бавария” клуби дарвозабони Мануэль Нойер бош мураббий Венсан Компани Дортмунднинг “Боруссия”сига (1:1) қарши ўйиндаги танаффусдаги хатти-ҳаракатлари ҳақида гапирди.
"У диққатини жамлади ва биз нимани яхшилашимиз кераклигини тушунтирди. Компани бақирмади, сўкинмади, у шунчаки таҳлил қилди", - дея Нойернинг сўзларини келтиради BILD.
Таъкидланишича, нафақат ўйиндан кейин, балки учрашув вақтида ҳам чуқур таҳлил олиб борувчи Компанининг танаффусдаги хатти-ҳаракатлари футболчиларга ёқади.