Вингер Жейдон Санчо "Челси"даги илк голини нишонлади.
24 ёшли футболчи АПЛ доирасида "Саутгемптон"га (5:1) қарши ўйиннинг 72-дақиқасида захирадан майдонга тушди ва 87-дақиқада якуний натижани таблога ўрнатди.
"Челси" учун биринчи гол - бу ажойиб, унутилмас туйғу. Мен жуда хурсандман", - дея англияликнинг сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо.