Ханс-Дитер Флик "Боруссия" билан бўлажак ўйин ҳақида гапирди.
"Барселона" Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 6-турида Дортмунд жамоаси билан учрашади. Ўйин 12 декабрь куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 01:00да бошланади.
"Биз кўп ўйинлар ўтказдик, уларда ўзимизнинг қадримизни кўрсатдик. "Бавария", "Реал"... биз жиддий синовларга тайёр эканлигимизни кўрсатдик.
Бу қийин ўйин бўлади, лекин биз уни енгиб ўтамиз. Бу бошқа даража ва бизни бироз кўпроқ рағбатлантиради. Биз олдинга қадам ташламоқчимиз.
Шахин де Йонгни кам баҳоланган футболчи дегани ҳақида:
"Мен матбуот унга жуда кам эътибор қаратаётганига ишончим комил эмас. Мен учун у жуда муҳим футболчи. Бу менинг фикрим. Мен клубдан ташқарида содир бўлаётган воқеаларни назорат қила олмайман. Аммо шуни айта оламанки, у профессионал ва ҳар доим борини беради".
Левандовскийга қарамлик ҳақида:
"Бизга Роберт керак, лекин унга ҳам жамоа керак. Ҳеч ким ёлғиз ғалаба қозона олмайди. Иккаласи ҳам бу муносабатлардан фойда кўради. Унда кўп фазилатлар бор, лекин жамоада ҳам шундай. Бу жуда муҳим", - деди "Барселона" бош мураббийи.