"Ливерпуль"нинг машҳур собиқ ҳужумчиси Майкл Оуэн "Челси" ярим ҳимоячиси Энцо Фернандеснинг ўйинига қойил қолганини айтиб ўтди.
"Менга Энцо Фернандес жуда ёқади. Менимча, у ажойиб ўйин кўрсатмоқда. У жаҳон даражасидаги футболчи. Агар мен "Ливерпуль" бош мураббийи бўлганимда ва битта аргентиналик футболчини қўлга кирита олсам, Энцони танлаган бўлардим", деди Оуэн.