"Лечче" бош мураббийи Марко Жампаоло Патрик Доргунинг "Манчестер Юнайтед"га ўтиши ҳақидаги саволга жавоб берди.
20 ёшли кўп қиррали футболчи "қизил иблислар"нинг қишки трансфер ойнасидаги асосий мақсадларидан бири ҳисобланади.
Мавжуд маълумотларга кўра, инглиз гранди даниялик учун тахминан 30 миллион евро тўлашга тайёр, аммо "Лечче" бундан ҳам жиддийроқ товон пулига умид қилмоқда.
Футболчининг ўзи "манкунианликлар" сафига қўшилишни истайди.
"Европанинг етакчи клублари уни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу қандайдир таъсир қилиши мумкин ва бу яхши, лекин Патрик етук ва жиддий йигит.
Трансфер хабарлари бизга ҳеч қандай муаммо туғдирмайди деб ўйлайман. У бу ҳафта ажойиб иш қилди", – деди мураббий.













