Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн клуб тарихига кирди, дея хабар беради Squawka.
Манбага кўра, франциялик ҳужумчи "матрасчилар" тарихида УEФА Чемпионлар лигасида 50+ гол урган биринчи футболчи бўлди.
Мадридликлар еврокубокларнинг умумий босқичининг сўнгги турида Австриянинг "Ред Булл Залцбург" клубини меҳмонда 4:1 ҳисобида мағлуб этганди.