"Челси"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Жон Оби Микелнинг таъкидлашича, сифатли харидлар билан "кўклар" келаси мавсумда Премьер-лига чемпионлиги учун кураш олиб бориши мумкин.
"Агар ёзда жаҳон даражасидаги футболчиларни, хусусан, ҳужумчи ва дарвозабонни олсак, келаси мавсумда бизни Премьер-лига чемпионлиги учун курашаётганимизни кўраман. "Арсенал" ғалаба қозона олмайди. Улар ҳар доимгидек уни қўйиб юборишади", - дейди Микель.
"Ливерпуль" 70 очко билан АПЛ турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.