"Барселона" марказий ҳимоячиси Иньиго Мартинес "Атлетико" билан ўйинда (4:2) жароҳат олгани сабабли Испания терма жамоаси ўйинларини ўтказиб юборишга мажбур бўлганди.
33 ёшли футболчи аввалроқ 2-3 ҳафтани ўтказиб юбориши айтилганди. Sport нашри маълумотларига кўра, Мартинес 27 март куни бўлиб ўтадиган "Осасуна"га қарши ўйинда майдонга тушишга тайёр бўлади.