Туриннинг «Ювентус» клуби ва Чили терма жамоаси ярим ҳимоячиси Артуро Видаль келаси мавсумдан бошлаб клубдаги 23-рақамини 10-рақамдаги футболкага алмаштириши мумкин.
Аввалроқ Себастьян Жовинконинг жамоага қайтиб 10-рақамли формага эгалик қилиши тахмин қилинаётган эди, лекин у 12-рақамни танлади.
Алессандро Дел Пьеродан кейин «кекса синьора» учун шарафли бўлган рақамни ҳеч ким эгаллагани йўқ.