Кириш Регистрация

Килиан Мбаппе 2018 йилдан бери энг ёмон голсиз сериясини қайд этди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг “Реал” клубининг франциялик ҳужумчиси Килиан Мбаппе 2024/2025 йилги Чемпионлар лигасининг “Арсенал”га қарши жавоб учрашувида (1:2) гол ура олмади ва бу юлдуз форварднинг барча мусобақаларда кетма-кет бешинчи гол ва голли узатмага эга бўлмаган ўйинига айланди.

OptaJean хабарига кўра, бу франциялик футболчининг 2018 йилнинг апрель-май ойларидан бери энг ёмони серияси бўлди. Ўшанда ҳам Мбаппе бешта ўйинда гол ура олмаган ва голли узатма ҳам бермаган.

Чемпионлар лигасида "Арсенал" билан иккита ўйинни (1:2, 0:3) ҳисобга олмаганда, Килиан Испания кубоги ярим финалининг "Реал Сосьедад"га қарши жавоб ўйинида (4:4) ва Ла Лиганинг "Валенсия" (1:2) ва "Алавес" (1:0) билан иккита учрашувида гол ура олмади.

Ла Лиганинг 32-туридан ўрин олган навбатдаги ўйинда мадридликлар Бильбаонинг "Атлетик" жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Киритилди: 07:46, 17.04.2025.
Ўқилди: 812 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.