Кириш Регистрация
21/07 20:00 Бухоро 1-0 Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор 2-1 Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна 1-5 Нефтчи
22/07 20:00 Машъал - Насаф
22/07 20:00 Локомотив - Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 - ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Месси: "Гвардиола ўзи билмаган ҳолда футболга зарар етказди"

Баҳо:
+ | -

"Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Месси "Манчестер Сити"ни бошқараётган Хосеп Гвардиола ҳақида гапирди.

Аргентиналик футболчи 2008-2012 йилларда испаниялик мураббий қўл остида "Барселона"да тўп тепган.

"Гвардиола - бу бошқа олам. У ҳеч ким кўрмаган нарсани кўради. У футболни ўзгартирди. Ҳамма биздан нусха кўчиришни хоҳларди. Аслида, у шу йўл билан беихтиёр ўйинга зарар етказди: одамлар қандай ўйнашни билмай, бизнинг "Барселона" каби ўйнашга ҳаракат қилишди. Ярим ҳимояда Хави, Иньеста ва Бускетсдан иборат ўзига хос жамоамиз бор эди. Мураббий ва футболчиларнинг идеал уйғунлиги," - дея Мессининг янги интервьюсидан иқтибос келтиради AlbicelesteTalk.

Киритилди: 08:46, 18.04.2025.
Ўқилди: 3041 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик