Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Карло Анчелоттининг келажагини кейинги «эл-класико» ҳал қилади

Баҳо:
+ | -

Карло Анчелоттининг «Реал Мадрид» бош мураббийи сифатидаги келажаги Чемпионлар Лигасининг чорак финалида «Арсенал»га қарши ўйинда мағлубиятга учраганидан сўнг жиддий сўроқ остида қолди. Европанинг ушбу мусобақаси ҳар бир мавсумда Мадрид клуби учун асосий мақсад бўлиб ҳисобланади, ва бу мағлубият жамоа учун ягона омадсизлик бўлиб қолмади — Кубок ҳам бой берилди. Ҳозирча Ла Лига имконияти сақланиб қолмоқда ва айнан шу натижа клуб учун муҳим қарорни белгилаб беради.

Анчелотти ўзининг "Реал"даги тақдири 11 май куни «Монжуик»да бўладиган «эл- класико»да ҳал бўлишини билади.

«Класико»гача «Реал Мадрид» яна бир учрашув ўтказади — «Сельта»ни ўз майдонида мағлуб этиши керак. Шунда Ла лига ғолиблиги учун имкониятни сақлаб қолади.

«Барселона»нинг «Вальядолид»га қарши баҳсда очко йўқотиши эҳтимоли паст, чунки рақиб жамоа Примерадан тушиб кетган.

Ҳар қандай сценарийда, агар «Мадрид» чемпион бўлишни истаса ва «Барса»дан ўтиб кетишни мақсад қилган бўлса, 11 май куни ғалаба қозониши шарт. Ўша кунги натижа Анчелотти қандай оқибат келтириб чиқаришини мураббий яхши билади: ёки у лавозимини сақлаб қолиш имкониятига эга бўлади (ҳеч бўлмаса июн-июль ойларида бўлиб ўтадиган Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатигача), ёки истеъфога чиқиб, янги манзилга йўл олади.

Янги манзил — Бразилия?

Бу янги манзил — Бразилия бўлиши мумкин. Бразилия футбол конфедерацияси (CBF) Анчелоттига босимни давом эттирмоқда. Уларнинг вакили «Мадрид»нинг бир неча учрашувларида, жумладан «Арсенал»га қарши учрашув ва Испания Кубоги финалида ҳам қатнашди. Анчелоттининг «Реал»дан кетиши аниқ бўлса, бразилияликлар унга тезроқ шартнома таклиф этишни ва икки йилдан бери давом этаётган қидирувга нуқта қўйишни истайдилар.

Киритилди: 15:22, 29.04.2025.
Ўқилди: 2336 марта.
Фикрлар: 26 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.