"Барселона" устози Ханси Флик Ламин Ямал ҳақида фикр билдирди.
"Ўйлайманки, у мен ундан нимани хоҳлаётганимни билади. У шу даражада давом этиши керак. Ҳар бир футболчининг ривожланиш салоҳияти бор, Ямал ҳам шундай.
Унинг иқтидори ва даҳолиги бор, лекин энди у хотиржам бўлиб, давом этиши керак. Биз унинг савиясидан мамнунмиз.
У 17 ёшда ва бу ақл бовар қилмайдиган даражада, лекин биз биламизки, у ўз савиясини сақлаб қолиши кераклигини ва ҳатто буни яхшилашни хоҳлайди", – деди Флик.













