"Бавария" клуби янги бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг жамоа билан дастлабки машғулотларини кузатиш учун таҳминан 10минг мухлис ва 180 журналист ташриф буюрган. Бу ҳақда клубнинг ўзи расмий сайтида маълумот берди.
Машғулот учун кириш чипталари 5 евродан сотилган. "Альянц-Арена"да 16та асосий таркиб футболчилари ва ёшлар жамоасидан бир нечта ўйинчилар шуғулланди.
Машғулотларни Бастиан Шванштайгер ҳамда Марио Гётце жароҳатлари сабаб ўтказиб юборди.