Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

“Барселона” Эрлинг Ҳоланд, Бредли Барколя ва Хулиан Алваресни ўз сафига қўшиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

2026 йилда бўлиб ўтадиган “Барселона” президентлик сайловларида амалдаги раҳбар Жоан Лапорта яна иштирок этади. Агар у қайта сайланса, клубни топ даражадаги футболчилар билан кучайтиришга ваъда бермоқда. Бу ҳақда Fihajes нашри хабар берди.

Манбага кўра, Лапорта сайловолди стратегияси доирасида “кўк-анорранглилар”ни яна юқори даражага олиб чиқишни мақсад қилган. Агар у президентликка қайта тайинланса, жамоага Эрлинг Ҳоланд, Хулиан Алварес ва Бредли Барколя каби футболчиларни олиб келишни режалаштирган.

Лапортанинг асосий нишони — “Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд. Бу трансфер тахминан 120 миллион евро эвазига амалга ошиши мумкин. Гарчи ҳозирги молиявий шароит бунга имкон бермаса-да, Лапорта 2026 йилгача клуб иқтисодий аҳволи яхшиланишига ишонмоқда.

Шунингдек, “Барселона” узоқ вақтдан бери аргентиналик ҳужумчи Хулиан Алваресга қизиқиб келади. Эндиликда Лапорта аргентиналик футболчини “Атлетико Мадрид”дан сотиб олишга ҳаракат қилмоқда. Бироқ трансфернинг амалга ошиши қийин кечиши мумкин: “матрасчилар” футболчи учун 100 миллион евро талаб қилмоқда.

Рўйхатдаги яна бир ном бор — “ПСЖ” футболчиси Бредли Барколя. Франциялик ёш иқтидор “ПСЖ” таркибида мунтазам ўйин амалиётига эга эмас. Шу сабабли бу трансфер нисбатан осонроқ амалга ошиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Париж клуби Барколяга 80–100 миллион евро атрофида нарх белгилаган.

Маълумот учун, Жоан Лапорта 2003–2008 йиллар давомида “Барселона” президенти бўлган. У 2021 йилда иккинчи марта ушбу лавозимга сайланган. Унинг раҳбарлиги даврида клуб молиявий муаммолардан чиқишга ҳаракат қилмоқда. Хусусан, “Камп Ноу” стадионини реконструкция қилиш лойиҳаси айнан Лапорта ташаббуси билан бошланган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 09:40, 06.08.2025.
Ўқилди: 7541 марта.
Фикрлар: 37 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.