Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

Доннарумма: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши клуби"

Баҳо:
+ | -

Дарвозабон Жанлуижи Доннарумма янги клуби - "Манчестер Сити" ҳақида фикр билдирди. Италиялик футболчи ёзги трансферлар ойнаси ёпилиши олдидан "Пари Сен-Жермен"дан "шаҳарликлар" сафига қўшилди. 26 ёшли футболчининг инглиз гранди билан шартномаси 2030 йилнинг ярмигача мўлжалланган.

"Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши клуби. Мени жамоада кўришни жуда хоҳлашгани фахр бағишлайди, бу ҳиссий ва бахтли лаҳза," - дея Доннарумманинг сўзларини келтиради Football Italia.

Дарвозабоннинг трансфери "Манчестер Сити"га 30 млн еврога тушган. Футболчи "ПСЖ" сафида тўрт йил давомида тўп сурган.

Киритилди: 08:29, 04.09.2025.
Ўқилди: 970 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик