Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Адриано Галлиани: «Аш-Шааравий учун бизга 30млн. евродан кўпроқ таклиф қилишди»

Баҳо:
+ | -

«Милан» вице-президенти Адриано Галлиани клуб ҳужумчиси Стефан аш-Шааравийга бўлган қизиқишлар борасида гапириб ўтди.

«Бизга Аш-Шааравий учун жуда жиддий таклифлар бўлсада, уларни кўриб чиқмадик. Мен жамоалар номини айтиб ўтмайман, лекин улар жуда кучли жамоалар эди. Бу ҳақда Стфеаннинг агентига хабар бердим. Шааравий конфедерациялар кубогидан қайтиб келганидан кейингина у билан гаплашдим».

«Биз Аш-Шааравийни сотиш ниятида эмасмиз. Шунчаки унга ва унинг оиласига қулай бўлган шартномалар таклиф қилинганини етказиб қўйдик. Биз ундан ҳеч нарсани яширмоқчи эмасмиз».

«Мен ундан нима қилмоқчи эканини сўрадим. У эса «Милан»дан олаётган пули етарли эканини таъкидлаб қолишини айтди. У жамоанинг ҳақиқий ишқибози. Шу боис ҳам Стефан ҳеч қаерга кетмоқчи эмас. Мен ҳам бу гапларидан кейин унинг пешонасидан ўпиб қўйдим».

«Таклифлар қандай даражада бўлганди? 30 миллион евродан ортиқроқ», дея Галлианининг сўзларидан иқтибос келтиради «Footbll Italia».

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 10:16, 08.07.2013.
Ўқилди: 2961 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.