Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия 1-1 Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

Ўзбекистон Туркияни «Пахтакор» стадионида қабул қилади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ҳамда Туркия миллий терма жамоалари ўртасидаги халқаро ўртоқлик учрашуви 14 август куни Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади. Учрашувнинг бошланиш вақти 19:00га белгиланган, дея хабар бермоқда ЎФФ матбуот хизмати.

ЎФФ терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжоновга кўра, мазкур ўртоқлик ўйини борасида Туркия Футбол Федерацияси билан якуний келишув тасдиқланган. 8 июль куни Туркия Футбол Федерацияси вакиллари Тошкентга келиб, ўйин ва машғулотлар бўлиб ўтадиган стадионларни кўздан кечиришди. Ҳар иккала терма жамоанинг ўйинолди машғулотлари Тошкентдаги «ЖАР» ҳамда ўйин бўлиб ўтадиган «Пахтакор» стадионида ўтказилиши режалаштирилган.

Таъкидлаш лозим, Туркияга қарши ўртоқлик учрашуви Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун ЖЧ-2014 саралаши плей-офф учрашувларидан олдинги тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Эслатиб ўтамиз, Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6-10 сентябрь кунлари Иордания терма жамоасига қарши ЖЧ-2014 саралаши плей-офф учрашувларида майдонга тушади. Дастлабки учрашув 6 сентябрь куни Иордания пойтахти Амман шаҳрида ўтказилса, жавоб ўйинига 10 сентябрь куни Тошкент шаҳри мезбонлик қилади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 12:25, 09.07.2013.
Ўқилди: 8210 марта.
Фикрлар: 43 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.