Кириш Регистрация
08/12 00:45 Наполи 2-1 Ювентус
08/12 01:00 Реал Мадрид 0-2 Сельта
08/12 19:00 Пиза 0-1 Парма
08/12 22:00 Удинезе 1-2 Женоа
09/12 00:45 Торино 2-3 Милан
09/12 01:00 Вулверхэмптон 1-4 Ман. Юнайтед
09/12 01:00 Осасуна 2-0 Леванте

Анчелотти Неймарни терма жамоага чақириш шартини айтди

Баҳо:
+1 | -

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Неймар миллий жамоага чақирилиши учун қандай шарт бажарилиши кераклигини маълум қилди.

Италиялик мутахассиснинг айтишича, у шахсан футболчи билан суҳбатлашиб, нега охирги ФИФА кунлари учун қайдномага киритилмаганини тушунтирган.

«Агар у оптимал ҳолатига қайтиб олса, терма жамоа сафида бўлиши қийин бўлмайди. Мен у билан гаплашдим ва айтдим: «Сенда тўлиқ тикланиш ва жаҳон чемпионатида жамоага ёрдам бериш учун вақт бор», — дея Анчелоттининг сўзларини ESPN келтиради.

Эслатиб ўтамиз, Анчелотти Неймарни 2026 йилги ЖЧ саралаш босқичининг сўнгги ўйинларига чақирмаган эди. Неймарнинг айтишича, бу қарор унинг жароҳати билан боғлиқ эмас, балки мураббий қарори бўлиб, у бунга ҳурмат билан қараган.

Жорий мавсумда «Сантос» ҳужумчиси 20та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол урди ва 3та голли узатма берди.

Киритилди: 13:03, 13.09.2025.
Ўқилди: 2685 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.