Португалиянинг "Фамаликан" клуби вингери Густаву Са Европанинг икки топ-клуби қизиқишлари доирасида. Бу ҳақда Calciomercato журналистлари хабар бермоқда.
Манбага кўра, 20 ёшли ҳужумкор футболчини "Манчестер Сити" ва Туриннинг "Ювентус" клублари ўз сафига қўшиб олмоқчи. Ярим ҳимоячининг нархи 16 миллион еврога баҳоланмоқда. Са ва "Фамаликон" ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси муддати 2029 йилнинг ёзида тугайди.
Жорий мавсумда Са Португалия чемпионатида 8 та ўйинда қатнашиб, 2 та гол урган.













