Кириш Регистрация
05/02 13:00 Ироқ 2-4 Эрон
05/02 17:00 Индонезия 5-3 Япония
07/02 00:45 Верона - Пиза
07/02 01:00 Лидс - Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта - Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона

“Реал” ҳужумчиси қишда Франция клубига ўтади

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Эндрик январь ойида Франциянинг “Лион” жамоасига ижара асосида ўтиши мумкин. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.

Манбага кўра, “Лион” 19 ёшли футболчини ижарага олиш бўйича расмий сўров юборган ва томонлар ўртасида музокаралар бошланган. Француз клуби Эндрикка ўз лойиҳасини тақдим этган, ижара муддати эса 2026 йил июнигача давом этиши кутилмоқда.

Хабар қилинишича, Эндрик келаси ойда барча таклифларни кўриб чиқади, бироқ бир нечта манбалар бразилиялик ҳужумчи айнан “Лион” вариантини танлаши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Аввалроқ ОАВда футболчига Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилганди. Маълумотларга кўра, “қизил иблислар” ҳам Эндрикни ижарага олиш имкониятини ўрганмоқда.

Маълумот учун, жорий мавсумда 19 ёшли бразилиялик ҳужумчи “Реал” сафида бирорта ўйинда майдонга тушмаган. Унинг Мадрид клуби билан тузган шартномаси 2030 йил ёзига қадар амал қилади. Ўтган мавсумда Эндрик барча мусобақалар доирасида жами 37 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 7 та гол ёздириб қўйган. Transfermarkt портали унинг қийматини 35 миллион еврога баҳоламоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 09:09, 30.10.2025.
Ўқилди: 3410 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.