Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Де Йонг "Барселона"даги энг ёрқин даври ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

“Барселона” ва Нидерландия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Френки де Йонг каталонияликлар сафидаги энг ёрқин даври ҳақида фикр билдирди ҳамда келажак борасидаги мақсадларини баҳам кўрди.

“Мен учун бу ердаги энг яхши давр, эҳтимол, ўтган мавсум эди — биз Ла Лига, Испания Кубоги ва Суперкубокни ютдик,” — деди де Йонг Mundo Deportivo нашрига берган интервьюсида.

Футболчи шундай деб давом этди:

“Ўтган йил бошида тўпиқ жароҳатини олганман ва авваламбор тикланиш ҳақида ўйладим. Форманг пасайган пайтда шартномани узайтириш тўғри эмас, буни яхши ўйнаётганингда қилиш керак. Аммо менинг ниятим ҳар доим қолиш бўлган.
“Барселона” билан илк шартномани имзолаганимда, бу ерда 10–12 йил ўйнашни орзу қилгандим. Энди бу реал имкониятга ўхшайди. Агар сен “Барселона”да олти ёки ўн йил ўйнасанг, камида бир марта Чемпионлар лигасини ютишинг керак. Демак, менда ҳали шу мақсад бор.”

Эслатиб ўтамиз, де Йонг 2019 йил ёзида “Аякс”дан кўк-анорранглилар сафига қўшилган ва шу вақтдан бери жамоа ярим ҳимоясининг энг муҳим фигураларидан бирига айланди.

Киритилди: 07:27, 12.11.2025.
Ўқилди: 610 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.