Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Анчелотти Винисиус ҳақида: "У кучли характерга эга, танқид ва хатоларга эътибор бермайди"

Баҳо:
+ | -

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Винисиус Жуниорнинг хатти-ҳаракатлари ҳақида гапирди.

- Сиз деярли ҳар доим Винисиуснинг шиддатли характерини жиловлашга ва маслаҳат беришга муваффақ бўлгансиз. У алмаштирилганидан кейин класикода нима бўлганини кўрдингиз. Сизнингча, бу хато бўлдими?

- У шунчаки хатога йўл қўйди ва "Реал"даги янги ролини, кийиниш хонасидаги аввалгига қараганда муҳимроқ ролини тушуниши керак. У хато қилди, узр сўради ва бундан сабоқ олиши керак. Мураббий жамоани кучайтирмоқ учун зарур бўлган алмаштиришларни амалга ошириш ҳуқуқига эга.

- Винисиусга "Олтин тўп"ни ололмагани қаттиқ таъсир қилдими? Мукофотланишдан олдин у бутунлай бошқача эди.

- Эҳтимол, бу унга бироз таъсир қилгандир, лекин ҳозир Вини ўзининг энг яхши формасига яқин. У жуда яхши ўйнайди, асосий ўйинчи. Винининг феъл-атвори кучли, у ўз хатолари ёки танқидларга унчалик эътибор бермайди. У тезда олдинга силжимоқда. Ишончим комилки, Вини жаҳон чемпионатига ажойиб формада етиб келади", - деди Анчелотти.

Киритилди: 07:48, 13.11.2025.
Ўқилди: 1413 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик