Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Аргентиналик юлдуз Саудиядан келган жуда катта таклифни рад этган эди

Баҳо:
+ | -

Туркиянинг "Галатасарой" клуби ҳужумчиси Мауро Икарди 2023 йилнинг ёзида Саудия Арабистонидан бўлган таклифни рад этганди. Уч йилга мўлжалланган потенциал шартнома 120 миллион евродан ошган эди.

"2023 йилнинг ёзида у Саудия Арабистонининг уч йил учун 120 миллион евродан ортиқ бўлган таклифини рад этди, чунки у мухлисларнинг меҳрини ҳис қилди ва клубда қолишга қарор қилди," - дея футболчининг агенти Жорж Гардининг сўзларини келтиради Fichajes.

Аргентиналик ҳужумчининг Франциянинг "Пари Сен-Жермен" клубидан "Галатасарой"га якуний ўтиши айнан 2023 йилда расмийлаштирилган, шундан сўнг Яқин Шарқ лигасидан таклиф бўлганди.

Жорий мавсумда 32 ёшли футболчи баъзида захирадан ўйинга қўшилишига қарамай, миллий чемпионатда ўтказилган 11 ўйинда 6 та гол урган. Аргентиналик футболчининг Истанбул клуби билан амалдаги меҳнат шартномаси келаси ёзда ўз ниҳоясига етади.

Киритилди: 16:19, 17.11.2025.
Ўқилди: 1513 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик