Кириш Регистрация

"Барселона" мухлислари Нико Уильямсга қаттиқ босим уюштиришди

Баҳо:
+ | -

"Атлетик" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Нико Уильямс Ла Лига 13-туридан ўрин олган ўйинда (0:4) "Барселона" мухлислари томонидан руҳий босимга учради.

Ўйиндан олдин Diario Sport Никонинг "Камп Ноу"да ўйнашдан қўрқаётганини таъкидлади, чунки у каталониялик мухлислар унинг ўтган ёзда клубга трансферини рад этганини кечиришмаслигини билади.

Шанба куни "Барса" мухлислари Уильямсга ўйиндан олдинги чигалёзди вақтида ҳуштакбозлик қила бошлашди. Диктор бошланғич таркибларни ўқиётганда, Никонинг фамилияси эълон қилингач, қаттиқ шовқин-сурон кўтарилди.

Ўйин давомида Испания терма жамоасининг 23 ёшли вингерини ҳар сафар тўпга текканида биринчи дақиқаданоқ ҳуштакбозлик қилишди. 55-дақиқада футболчи майдонни тарк этаётганда ҳам унга қаттиқ ҳуштак чалинди.

Шунингдек, ўйин давомида ўйинчига кинояли қичқириқлар янгради: "Нико, қол, Нико, қол."

Киритилди: 17:26, 23.11.2025.
Ўқилди: 654 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [9193]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4622]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4278]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4129]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3317]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3079]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3057]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2721]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2565]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2379]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик