Кириш Регистрация
05/03 00:30 Астон Вилла 1-4 Челси
05/03 00:30 Фулхэм 0-1 Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон 0-1 Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити 2-2 Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл 2-1 Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор 0-1 Бухоро
05/03 19:15 Машъал 0-2 Локомотив
05/03 19:30 Сурхон 0-3 Нефтчи
06/03 01:00 Тоттенхэм 1-3 Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК
07/03 00:45 Наполи - Торино
07/03 01:00 Сельта - Реал Мадрид
07/03 18:00 Осасуна - Мальорка
07/03 19:00 Кальяри - Комо
07/03 20:15 Леванте - Жирона
07/03 22:00 Аталанта - Удинезе
07/03 22:30 Атлетико - Реал Сосьедад

Мбаппе ва «Реал»нинг бошқа жароҳат олган футболчилари аҳволи ҳақида маълумот пайдо бўлди

Баҳо:
+ | -

«Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе ҳамда ярим ҳимоячи Эдуарду Камавинга Ла Лиганинг «Алавес»га қарши учрашуви арафасида жамоа машғулотида иштирок этмади, дея хабар беради "The Athletic" журналисти Марио Кортехана.

Қайд этилишича, Мбаппе тиззасида оғриқ сезмоқда, Камавинга эса, эҳтимол, бўлажак ўйинни ўтказиб юборади. Шунингдек, машғулотда ярим ҳимоячи Федерико Вальверде ҳам иштирок этмади — унда ўнг соннинг ички мушагида ортиқча зўриқиш аниқланган. Ҳимоячи Антонио Рюдигер эса чап оёғида ноқулайлик ҳис қилмоқда.

Вальверденинг ўйинда қатнашиши борасида клубда оптимизм сақланиб қолмоқда. Рюдигер масаласида вазият ноаниқ, бироқ футболчининг яқин атрофидагилар унинг майдонга тушишига умид қилмоқда.

Ҳимоячи Дин Хёйсен жароҳатдан тўлиқ тикланиб, жамоа билан бирга машғулот ўтказди. Шу билан бирга, «Алавес»га қарши баҳсни ўтказиб юбориши аниқ бўлган футболчилар ҳам маълум: Даниэль Карвахаль, Трент Александер-Арнолд, Эдер Милитао, Давид Алаба ва Ферлан Менди — барчаси жароҳат сабабли. Бундан ташқари, Фран Гарсия ва Альваро Каррерас «Сельта»га қарши ўйинда (0:2) қизил карточка олгани учун дисквалификация сабабли майдонга туша олмайди.

«Алавес» — «Реал» учрашуви 14 декабрдан 15 декабрга ўтар кечаси соат 01:00 да бошланади.

Манба: championat.com
Киритилди: 09:07, 13.12.2025.
Ўқилди: 1451 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.