Кириш Регистрация
28/01 11:00 Афғонистон 3-0 Саудия Арабистони
28/01 13:00 Япония 6-2 Австралия
28/01 15:00 Эрон 4-1 Малайзия
28/01 17:00 Ўзбекистон 0-0 Тожикистон
29/01 01:00 Аякс - Олимпиакос
29/01 01:00 Арсенал - Қайрат
29/01 01:00 Монако - Ювентус
29/01 01:00 Атлетик Бильбао - Спортинг
29/01 01:00 Атлетико - Буде-Глимт
29/01 01:00 Байер - Вильярреал
29/01 01:00 Боруссия Д - Интер
29/01 01:00 Брюгге - Марсель
29/01 01:00 Айнтрахт Ф - Тоттенхэм
29/01 01:00 Барселона - Копенгаген
29/01 01:00 Ливерпуль - Қорабоғ
29/01 01:00 Манчестер Сити - Галатасарой
29/01 01:00 Пафос - Славия
29/01 01:00 ПСЖ - Ньюкасл
29/01 01:00 ПСВ - Бавария
29/01 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
29/01 01:00 Наполи - Челси
29/01 01:00 Юнион - Аталанта

Каррагер Салоҳни келаси мавсум «Ливерпуль» таркибида кўрмаётганини айтди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль»нинг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер Муҳаммад Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги ҳақида фикр билдирди.

«Мен Муҳаммад Салоҳни келаси мавсум “Ливерпуль” таркибида кўрмаяпман. Мен учун асосий савол — уни жорий чемпионат охиригача жамоада кўрамизми-йўқми. Менимча, у кетса, жуда афсусланади.

Очиғини айтганда, унинг Арне Слот билан келишмовчилиги бор. Аммо мураббийнинг ҳаракатини алоҳида таъкидламоқчиман. У Салоҳни “Брайтон”га қарши ўйин учун қайдномага умуман киритмаслиги ҳам мумкин эди, бироқ жамоа манфаатини ҳаммасидан устун қўйди. Натижада Салоҳ майдонга тушди ва жамоага ёрдам берди.

Мен Салоҳнинг “Реал” ёки “Барселона”га ўтишига ишонмайман. Бу ерда гап фақат Саудия Арабистони лигаси ҳақида кетиши мумкин. Шу билан бирга, мавсумнинг иккинчи ярмида “Ливерпуль” Англия Кубоги ёки Чемпионлар лигаси финалигача етиб бориши мумкин. Тасаввур қилинг, Салоҳ Саудия Арабистонида ўтириб, собиқ жамоаси Будапештда Чемпионлар лигаси финалига чиққанига гувоҳ бўляпти.

У ҳурмат йўлагига, трибуналардаги баннерларга ва оиласи билан бирга майдонга чиқиш имкониятига лойиқ. Мураббий билан бўлган келишмовчиликни бироз четга суриб, “Ливерпуль”да қолиши мумкин бўлган яна уч-тўрт ой ҳақида ўйлаб кўриш керак», — дея Каррагернинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда мисрлик футболчи АПЛда 14 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 3 та голли узатма муаллифи бўлган.

Манба: championat.com
Киритилди: 10:14, 16.12.2025.
Ўқилди: 708 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.