Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 19:30 Нефтчи - Пахтакор
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Ислом Тўхтахўжаев: «Ҳар қандай футболчига бундай ишқибозлар қаршисида ўйнаш ёқимли»

Баҳо:
+ | -

"Андижон" клубига таклиф этилган тажрибали футболчилардан бири Ислом Тўхтахўжаев ҳам жамоанинг Анталиядаги ўқув-машғулот йиғинида фаол иштирок этмоқда. Клуб матбуот хизмати эса Тўхтахўжаевдан интервью олди.

- Ислом, "Андижон" жамоамизга хуш келибсиз!

- Раҳмат.

- Дастлаб таклифни қабул қилишингиз сабаблари ҳақида ўртоқлашсангиз.

- "Андижон"дан таклиф кутилмаганда бўлди. Сабабига келсак, мухлислар. Ҳар қандай футболчига бундай ишқибозлар қаршисида ўйнаш ёқимли бўлади. Самвел Бабаян билан гаплашганимдан кейин бу ерга ўтишга ишонч ҳосил қилдим. Чунки жамоани мақсади жуда юқори. Худо хоҳласа, ўйлаган ниятларимизга етайлик ва чемпион бўладиган жамоа бўлиш насиб қилсин.

- Янги оилага келдингиз ва илк таассуротлар қандай?

- Барча футболчилар билан танишмиз. Асосий мақсад "Андижон" мухлисларини хурсанд қилиш ва уларни доимо ғалабалар билан қувонтириш.

- Анталия йиғинида иштирок этяпсиз ва бу борада нима дея оласиз?

- Тайёргарликда ҳозирча асосан жисмоний ҳолатга эътибор қаратиляпти. Шароитлар яхши, ажойиб майдонларда шуғулланяпмиз.

- Қўйилган жиддий мақсадга яраша таркиб ҳам кучайтириляпти. Ўзгаришларга қандай муносабатдасиз?

- Маҳоратли футболчилар ва иқтидорли ёшлар ҳам таклиф қилиняпти. Бир оила бўлиб мақсадимизга эришамиз, деган ниятдаман. Хурсандман, яхши ўйинчилар йиғиляпти.

- Сиз орқали ҳимоя чизиғи янада кучайтирилиши турган гап. Шунинг учун сизга бўлган ишонч ва масъулият катта.

- Масъулият билан ўйнаш ёқимли, профессионал футболда ва айниқса ўзимга. Айнан масъулият ва мухлисларнинг босими остида тўп суриш анча ёқимли бўлади. Энг олий мақсад учун курашамиз. "Андижон" жамоамизни муваффақиятли йўлида ёшларга қўлимиздан келганича ёрдам беришга ҳаракат қиламиз.

- "Андижон"да тўп суришингизни фаолиятингизда қандай босқич деб ҳисоблайсиз?

- Жамоани олдига қўйилган мақсад олийлиги учун ҳам бу қарорим тўғри. Чунки доим юқори ўринлар учун курашадиган клубларда ўйнаб ўрганганман. Худо хоҳласа, стадион тўла мухлислар билан ўйнаш насиб қилсин. Ёшларга ҳам йўл кўрсатамиз ва чемпионлик ҳарактерини сингдиришимиз керак. Мураббийлар кўрсатмасини тўлиқ бажаришга ҳамма бор кучи билан, юракдан ҳаракат қилса, Худоим ҳам тўғри йўлни кўрсатади ва натижасини ҳам беради. Асосийси, мураббийларни кўрсатмасини тўғри бажарсак, барчаси тўғри бўлади.

Манба: "Андижон" матбуот хизмати
Киритилди: 18:03, 10.01.2026.
Ўқилди: 1036 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.