Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Онана: "Эмери менга муваффақият қозонишимга ёрдам берди"

Баҳо:
+ | -

Бельгия терма жамоаси таянч ярим ҳимоячиси Амаду Онана футболдаги орзулари ҳақида гапириб берди. Клублар миқёсида 24 ёшли футболчи Англиянинг "Астон Вилла" клуби шарафини ҳимоя қилади.

"Ўйлайманки, бир кун келиб жаҳон даражасидаги клубга ўтаман. Бу ҳақиқатан ҳам менинг мартаба мақсадим. Ёшим 24 да, анча улғайганимни ҳис қиляпман. Сўнгги ойларда ўзимнинг энг яхши футболимни ўйнадим. Эмери менга тараққиётга эришишимга ёрдам берди. "Эвертон"да бўлганимдан кейин топ-клублар билан алоқам бор эди. Охир-оқибат, мен "Астон Вилла"ни танладим, чунки бу ўша пайтда тўғри қадам бўлди, деб қарор қилдим," - дея Онаннинг сўзларини келтиради Nieuwsblad.

Жорий мавсумда 24 ёшли футболчи 21 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та сариқ карточка олди. Transfermarkt портали Онаннинг нархини 42 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 19:48, 30.01.2026.
Ўқилди: 864 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.