Кириш Регистрация
13/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-2 Вильярреал
13/04 18:00 Насаф 1-1 Бухоро
13/04 19:00 Пахтакор 2-1 Машъал
13/04 20:15 Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
13/04 23:45 Фиорентина 1-0 Лацио
14/04 00:00 Ман. Юнайтед 1-2 Лидс
14/04 00:00 Леванте 1-0 Хетафе
14/04 18:00 Хоразм - Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор - Нефтчи
14/04 23:59 Атлетико - Барселона
14/04 23:59 Ливерпуль - ПСЖ
14/04 23:59 Арсенал - Спортинг
15/04 23:59 Бавария - Реал Мадрид

Виктор Дьёкереш "тўхтамаяпти": Швециялик ҳужумчи "Арсенал" сафида сўнгги 4 ўйинда 4 та гол урди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг "Арсенал" клуби АПЛ 25-тури доирасида ҳужумчи Виктор Дьёкерешнинг иккита голи эвазига "Сандерленд"ни мағлуб этди (3:0). Шу тариқа, "тўпчилар"нинг швециялик форварди сўнгги тўртта учрашувда тўртта гол уришга муваффақ бўлди.

Бундан аввал Дьёкереш Англия чемпионати доирасидаги "Лидс Юнайтед" (4:0) ва Чемпионлар Лигаси 8-туридан ўрин олган "Қайрат" (3:2) билан баҳсларда ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйган эди.

Жорий мавсумда скандинавиялик ҳужумчи барча мусобақаларда 32 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 13 та гол ва 3 та ассист ёздириб қўйди.

2025 йил 26 июль куни Виктор Дьёкереш "Спортинг"дан "Арсенал"га ўтиб, шартнома имзолаган эди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 70 миллион еврони ташкил қилади.

Киритилди: 22:31, 07.02.2026.
Ўқилди: 625 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик