Кириш Регистрация
03/03 00:45 Удинезе 3-0 Фиорентина
03/03 01:00 Реал Мадрид 0-1 Хетафе
04/03 00:30 Борнмут 0-0 Брентфорд
04/03 00:30 Эвертон 2-0 Бёрнли
04/03 00:30 Лидс 0-1 Сандерленд
04/03 01:15 Вулверхэмптон 2-1 Ливерпуль
04/03 18:45 Қўқон-1912 1-2 Пахтакор
04/03 19:15 Қизилқум 2-1 Андижон
04/03 23:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
05/03 00:30 Астон Вилла - Челси
05/03 00:30 Фулхэм - Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон - Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити - Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл - Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор - Бухоро
05/03 19:15 Машъал - Локомотив
05/03 19:30 Сурхон - Нефтчи

"Реал"да Мастантуонога ишонишади

Баҳо:
+ | -

«Реал Мадрид» клуби ҳужумкор ярим ҳимоячи Франко Мастантуононинг истиқболига қаттиқ ишонмоқда. 18 ёшли аргентиналик иқтидор ўтган йилнинг ноябрь ойида чов соҳасидан жароҳат олиб, 4 та ўйинни ўтказиб юборган эди. Шундан сўнг, у ўша пайтдаги бош мураббий Хаби Алонсо қўл остида камроқ майдонга туша бошлаган эди. Бироқ, Алонсонинг ўрнини эгаллаган Альваро Арбелоа Франкони яна асосий таркибга қайтарди.

«As» нашрининг хабар беришича, клуб Мастантуононинг ёшига нисбатан анча вазмин ва мулоҳазали эканини юқори баҳолайди. «Ривер Плейт»дан 60 миллион евродан кўпроқ маблағ эвазига сотиб олинган футболчи, худди ўтган ёзда келган бошқа ёш ўйинчилар каби, узоқ муддатли лойиҳанинг бир қисми ҳисобланади.

Арбелоа ва «Мадрид» раҳбарияти футболчига тўлиқ далда бермоқда, бу эса унинг руҳиятини кўтармоқда. Мастантуононинг асосий мақсади — ЖЧ-2026да Аргентина терма жамоаси сафида иштирок этиш. Маълумот учун, у жорий мавсумда Ла Лигада 14 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 4 та сариқ карточка олди.

Киритилди: 20:32, 08.02.2026.
Ўқилди: 818 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.