Кириш Регистрация
09/02 18:45 Насаф 1-1 Аш-Шорта
09/02 18:45 Ал-Ваҳда 0-0 Ал-Аҳли (СА)
09/02 21:00 Дуҳайл - Шаржа
09/02 21:00 Шабаб ал-Аҳли - Ал-Ҳилол
10/02 21:00 Трактор - Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод - Ал-Ғарафа

«Бавария»нинг йирик ғалабасидан сўнг Кейн жамоадаги ички муҳит ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳужумчиси Гарри Кейн «Хоффенхайм» устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдирди. Бундеслиганинг 8 февраль куни бўлиб ўтган 21-тур учрашуви 5:1 ҳисобида якунланди.

«Шубҳасиз, сўнгги пайтларда қатор муваффақиятсиз натижалар туфайли жамоада бироз хавотир бор эди. Биз учун хотиржамликни сақлаш ва ўз ўйин услубимизга содиқ қолиш ўта муҳим эди. Тайёргарлик учун бизда бутун бошли ҳафта бор эди ва биз жуда интенсив машғулотлар ўтказдик», — деди Кейн клуб сайтига берган интервьюсида.

«Кўриниб турибдики, жамоа яхши ҳолатда — барча ўйинчилар ажойиб жисмоний формада ва майдонга тушишга интилишмоқда. Буни, айниқса, ўйин бошида кўриш мумкин эди. Кейин рақиб жамоа ўйинчиси четлатилди, бу эса ритмимизни бироз бузди. Ўзимизга келиб олишимиз учун тахминан 15-20 дақиқа вақт керак бўлди. «Хоффенхайм»га ҳам тан бериш керак — бу кучли жамоа ва уларнинг футболчилари яхши ўйин намойиш этишади».

«Бавария» 54 очко билан чемпионатда пешқадамлик қилмоқда. Дортмунднинг «Боруссия» клубида 48 очко бор. Кейн 24 та гол билан тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда.

Киритилди: 22:53, 09.02.2026.
Ўқилди: 281 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.