«Ливерпуль» бош мураббийи Арне Слот фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.
«Topskills Sports UK» нашрининг маълумотларига кўра, нидерландиялик мутахассис инглиз клубидаги ҳолатидан тобора кўпроқ норози бўлмоқда. Агар унга бўлган муносабат ўзгармаса, у «қизиллар» лагерини тарк этишга тайёр.
Қайд этилишича, Слот «Реал»ни бошқаришни орзу қилади. У Мадрид клубини ўз футбол фалсафаси ва ғояларини амалга ошириш учун идеал жой деб ҳисоблайди, шу сабабли «қаймоқранглилар»ни бошқариш имкониятидан мамнуният билан фойдаланган бўларди.
Арне Слот 2024 йилдан бери «Ливерпуль»ни бошқариб келмоқда. Ўтган мавсум якунларига кўра, «қизиллар» унинг қўл остида Англия Премьер-лигасида ғолиб чиқишган.













